“Қорбобожон қорбобо...” номли видеони улашган фуқаро 3 йилга қамалди
3-саҳифа
−
10 Июль
18835“Қорбобожон қорбобо, жаҳаннамда бор бобо” номли ақидапарастлик ғоясини тарғиб қилувчи видеони улашган 28 ёшли фуқаро 3 йилга кесилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти суди матбуот котиби Асқар Қудратов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, 1996 йил Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаро Т.Ж. жорий йилнинг 25 январь куни ўзининг Instagram саҳифасида номаълум ижрочи томонидан ижро этилган “Қор бобожон қор бобо, жаҳаннамда бор бобо...” деб бошланувчи ақидапарастлик ғоясини тарғиб қилувчи қўшиқ мавжуд бўлган видеоматериални тарқатган.
Судланувчи Т.Ж. судда, ўзига қўйилган айбга иқрорлик билдириб, тақиқланган диний мазмундаги материалларни тарқатиш жиноят эканлигини билмаслигини айтган.
Жарқўрғон туман суди Т.Ж. ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси 3- қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь