Қорақалпоғистондаги воқеалар қандай текширилаётгани бўйича ҳисобот берилди
Жамият
−
19 Июль 2022
11989Аввалроқ, жорий йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир бўлган воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқулари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова раислигидаги Комиссия ўрганишлар бўйича илк ҳисоботни тақдим этди.
Қайд этилишича, Комиссия олдига қўйилган вазифалар ижросини бажариши учун гуруҳларга бўлинган ҳолда ўрганишлар олиб бормоқда. Ҳар бир гуруҳ фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳужжатлаштирилмоқда. Шу жумладан, улар аудио, фото ва видео воситалари ёрдамида қайд этилмоқда.
“Комиссия аъзолари дастлаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Марказий шифохонада даволанаётган беморлар билан суҳбатлашиб, юз берган воқеаларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганди.
Шунингдек, Шимолий-ғарбий ҳарбий округининг ҳарбий госпитали ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий госпиталида даволанаётган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар идоралари ходимлари билан мулоқотлар қилинди. Суҳбат давомида намойишчилар ва ҳарбий хизматчилар хатти-ҳаракатлари ўрганилди.
Бундан ташқари, комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси суд тиббий экспертиза марказига ташриф буюриб, воқеалар билан боғлиқ барча керакли материаллар билан танишдилар”, дейилади хабарда.
Айни вақтда Комиссия аъзоларининг ўрганишлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь