Қорақалпоғистондаги солиқ инспекциясида газ портлади. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги давлат солиқ инспекцияси биносида газ портлаши оқибатида бир фуқаро вафот этди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 25 январь куни Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси қошидаги ошхонада чақнаш ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда бир фуқаро олган тан жароҳати туфайли ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Шунингдек, икки киши яраланиб, туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятидаги академик лицей қозонхонасида портлаш содир бўлиши оқибатда 2 нафар шахс вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг