Қорақалпоғистондаги руҳий касалликлар шифохонасида аслида нима бўлган эди?
Жамият
−
17 Январь 2020
9952Жорий йилнинг 16 январь куни “Телеграм” мессенжерида Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида Психиатр қабулига келган ёши тахминан 40-45 ларда бўлган фуқаро поликлиника биносининг иккинчи қаватидан ўзини ташламоқчи бўлганлиги ҳақидаги видеолар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеага ўз муносабатини билдирди.
Маълум бўлишича, шу куни соат тахминан 08:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, «Қиличбой» овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро профилактика инспектори лейтенант А.Юлдошевга телефон қилиб, акаси Қ.Э.нинг руҳий касаллиги қўзғигани, ўзига пичоқ урмоқчи бўлаётганини маълум қилган.
Профилактика инспектори А.Юлдошев чақирилган манзилга етиб борган. Фуқаро Қ.Э. ўз уйида ошхона пичоғини ўзига урмоқчилигини айтиб, бақир-чақир қилаётганига гувоҳ бўлган. Уни тинчлантириб, қўлидаги пичоқни олиб қўйган. Тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун уни руҳий касалликлар шифохонасига олиб борган.
“Туман марказий шифохонасининг иккинчи қаватида ушлаб турилган вақтида фуқаро Қ.Э. қочиш ниятида иккинчи қават деразасини ошиб ўтиб пастга сакрамоқчи бўлган вақтида профилактика инспекторлари А.Юлдошев ва М.Дусенбаев уни ушлаб қолган”, дейилади хабарда.
Айни дамда Қ.Э. Нукус шаҳридаги руҳий-асаб касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси