Қорақалпоғистондаги намойишда неча киши жароҳатлангани айтилди
Жамият
−
04 Июль 2022
16334Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликлар оқибатида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам жароҳатланган. Айни вақтда 94 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарда даволанмоқда. Улар орасида оғир аҳволда бўлганлари ҳам бор. Бу ҳақда Миллий гвардия Ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан берган видеобаёнотида айтилади.
Жуманазаровнинг қайд этишича, 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар оқибатида 243 нафар фуқаро турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган. Уларнинг 149 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажаларни уйда давом эттиришига рухсат берилган.
“Ҳозирда шифохоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор. Шу жумладан жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам бор”, дейди Миллий гвардия вакили.
Унинг қайд этишича, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича қўриқлаш бошқармаси сафдори кўкрак қисмидан ўқотар жароҳат олган. Шу бошқарманинг яна бир сафдори чап оёқ ёпиқ суюк болдир синиши, бир нафар Жиззах Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчиси бош мия очиқ жароҳати ҳамда Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси сержант-ҳарбий хизматчиси бош мия очиқ жароҳати билан даволанмоқда.
LiveБарчаси