Қорақалпоғистондаги метан “заправка”лар узлуксиз ишлайди – Энергетика вазирлиги

Жамият

image

Аввалроқ, “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали Қорақалпоғистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши сабабли метан “заправка”лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилиши ҳақида хабар берган эди. Энергетика вазирлиги мазкур хабарни рад этиб, ҳудуддаги “заправка”лар узлуксиз ишлашини маълум қилди.

Вазирликка кўра, магистраль газ қувурларида босим бир меъёрда бўлиб, барча ҳудудлардаги, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасидаги “метан заправка”лар ҳам узлуксиз фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали хабарида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши магистраль газ тармоқларида газ босими тушиб кетишига сабаб бўлгани айтилган эди. Шунингдек, ушбу чоралар фақат совуқ кунларда аҳолига барқарор газ таъминотини кафолатлаш мақсадида амалга оширилиши, вазият барқарорлашгач, чекловлар бекор қилиниши ва ҳолат 3-4 кун ичида ижобий ҳал этилиши маълум қилинганди. Бироқ Энергетика вазирлиги баёнотидан сўнг бу ҳақдаги хабар газ таъминоти филиалининг Telegram-каналидан ўчириб ташланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон метан заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг