Қорақалпоғистондаги боғчада яроқсиз овқатлар тайёрланиши айтилмоқда

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасидаги боғчалардан бирида сифатсиз ва яроқсиз маҳсулотлардан овқат тайёрланиши айтилган видеомурожаат тарқалди. Ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муносабат билдирди.

Видеомурожаатда қайд этилишича, Тўрткўл туманидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида сифатсиз ва яроқсиз маҳсулотлардан овқат тайёрланиб келинган. 

Шунингдек, боғча ошхонасидаги маҳсулотлар каламушлар томонидан “ўғирланиши” айтилмоқда.

Видеода акс этган ҳолат Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан назоратга олинган.

“Айни пайтда ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари томонидан текширув ишлари давом эттирилмоқда ва уларнинг натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади”, дейилади хизмат хабарида.


Tags

Rate Count

112

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends