Қорақалпоғистонда янги қўриқхона ташкил қилинди
Жамият
−
09 Февраль 2021
3634Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ва Қўнғирот туманларида юридик шахс ташкил қилган ҳолда “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” канали маълум қилмоқда.
Давлат табиатни муҳофаза қилиш шаклидаги мазкур буюртма қўриқхонасининг умумий майдони 280 507 гектарни ташкил қилади.
Буюртма қўриқхонаси участкаларининг қўриқланма зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади.
Буюртма қўриқхонаси Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь