Қорақалпоғистонда янги қўриқхона ташкил қилинди
Local
−
09 February 2021 5400 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ва Қўнғирот туманларида юридик шахс ташкил қилган ҳолда “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонаси ташкил қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” канали маълум қилмоқда.
Давлат табиатни муҳофаза қилиш шаклидаги мазкур буюртма қўриқхонасининг умумий майдони 280 507 гектарни ташкил қилади.
Буюртма қўриқхонаси участкаларининг қўриқланма зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади.
Буюртма қўриқхонаси Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October