Қорақалпоғистонда ичида машиналар бўлган автосалон ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 24 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги автосалонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича ёнғин маҳаллий вақт билан соат 20.00 лар атрофида Беруний тумани, “Шаббаз” ОФЙ, Тўрткўл шох кўчасида жойлашган автосалонда содир бўлган. Ушбу вазият юзасидан ФВБга хабар келиб тушган. 

Билдирилишича, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин соат 20:48 да ўраб олинган ва соат 21:08 да ўчирилган. Ёнғин натижасида автосалоннинг 90 кв.м. майдондаги том қисми ва бир дона  электромобиль ёниб зарарланган. 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳридаги нефть базасида кучли ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қорақалпоғистон машина автосалон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг