Қорақалпоғистонда футбол ўйини вақтида катта жанжал содир бўлди (видео)
3-саҳифа
−
11 Август 2021 9891 1 дақиқа
Кеча, 10 август куни Қорақалпоғистон XXVIII чемпионатининг 8-тури доирасидаги ўйин жанжал билан якунланди. Бу ҳақда Мўйноқ тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Чемпионатнинг 8-тури доирасида кеча соат 18:00 да Мўйноқ тумани “Орол” клуби майдонида “Мўйноқ Сити” ва Миллий гвардиянинг “Жайҳун” жамоалари учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйин пайти икки жамоа ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Бунга 67-дақиқада “Мўйноқ Сити” вакили С.Мирзамуротов “Жайҳун” аъзоси А.Ережеповни йиқитиши сабаб бўлган.
Бунинг ортидан стадиондаги мухлислар ҳам ўз норозилигини билдириб, майдонга чиқишган.
ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан вазият мураккаблашиши олди олинган. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь