Қорақалпоғистонда фуқаро ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, ўша ерда вафот этгани айтилмоқда

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида фуқаро Д.Б. профилактика инспектори томонидан ички ишлар бўлимига олиб кетилиб, ўша ерда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича Тахиатош тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва марҳум Д.Б.нинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Хабарга кўра, мазкур терговга қадар текширув ҳаракати шахсан Қорақалпоғистон прокурори назоратига олинган. 

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятида фуқарога нисбатан Денов туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси куч ишлатиши оқибатида шифохонага ётқизилди ва кейинроқ ўша ерда вафот этди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

336

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг