Сурхондарёда ИИБ ходимлари фуқарони дўппослади. У вафот этган

3-саҳифа

image

Бугун, 29 июль куни қатор интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов тумани Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 10 июлида Сурхондарё вилояти Денов тумани Оқтом махалласида яшовчи фуқаро Юнус Хушматов туман ички ишлар бўлимига акаси Ҳасан Хушматов маст ҳолда яшаш уйида жанжал қилиб, тинчлигини бузаётгани ҳақида хабар берган.

Шунга асосан, туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси Ҳ.Хушматовнинг хонадонига келган ва уни автомобилга ўтказиб, туман ИИБга олиб кетган. Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ.Хушматовни бир неча бор уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.Хушматов жорий йилнинг 11 июль куни шифохонада вафот этган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104 (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 206-моддалари (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

803

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг