Қорақалпоғистонда автобус ва юк автомобили тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида автобус ва юк автомобили тўқнашиши оқибатида 2 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Yangi davr” ахборот дастурида маълум қилинди.

Хабар қилинишича, Isuzu йўловчи ташувчи автобуси Кегейли–Нукус йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётганида Чимбой туманидан келаётган “Газ 53–12” юк автомобили келиб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 нафар йўловчи ҳалок бўлиб, автобус ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолатдан кейин автомобилларнинг техник ҳолати ўрганилганда юк машинаси қайта жиҳозлангани ҳамда мавсумий техник кўрикдан ўтмагани аниқланган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июль куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида Isuzu русумли автобус ва Damas тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг