Қорақалпоғистон воқеаларида неча киши қурбон бўлгани очиқланди

Олам

image

Жорий йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларда 19 киши қурбон бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия сўровига берган жавобида айтилади.

Комиссия Бош прокуратурага “оммавий тартибсизликлар вақтида вафот этган фуқароларнинг ўлими сабаблари (қийноқдан, ўқотар қуролдан, махсус воситалардан ва ҳ.к.) ва уларнинг рўйхати эълон қилинадими?” деган савоол билан мурожаат қилган. 

Бош прокуратура йўллаган жавобда маълум қилинишича, оммавий тартибсизликлар вақтида вафот этган 19 нафар шахснинг рўйхати ва вафот этиш сабаблари очиқ суд мажлислари давомида бирма-бир муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 ноябрь куни 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан Бухоро вилоят судида суд жараёни бошланди. 

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Д. Тажимуратов, Л. Каллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев, Д. Жиемуратов, Б. Кадирбергенов, Б. Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ. Сейтимов, А. Нуратдинов, С. Медетов, Н. Найипов, П. Шамшетов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Б. Генжебаев, С. Калилаев, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва А. Адилбеков Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан "қамоққа олиш", 1 нафарига "уй қамоғи" ва 1 нафарига "жамоа кафиллиги" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг