Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр таъминотида узилиш бўлади

Жамият 3094
image

Жорий йионинг 7-8 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумки, 220 кВли “Тахиатош” иссиқлик электр станциясидан “Хоразм” подстанцияси орқали “Саримой” аҳоли яшаш пунктигача электр узатиш тармоғини қуриш инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

Шу боис, ишларни хавфсиз амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида жорий йилнинг 7-8 январь кунлари электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлади. 

Маълумот учун, мазкур лойиҳа Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли, ижтимоиий аҳамиятга эга объектлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда саноат корхоналарини сифатли электр энергияси билан мунтазам равишда таъминлашни кафолатлаш учун хизмат қилади.

“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 3
t
×