Қорақалпоғистонга Қурилиш вазири тайинланди
Жамият
−
31 Октябрь 2022 6700 1 дақиқа
Азимжон Қурбанбаев Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Азимжон Қурбанбаев 1975 йили Амударё туманида туғилган бўлиб, 1998 йили Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тугатган.
Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги Архитектура режалаштириш бюроси бош муҳандиси лавозимида ишлаб келган. Ундан олдин Беруний тумани ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, бунгача Қорақалпоғистон Қурилиш вазири лавозимида Жалғасбай Бердиханов фаолият юритаётган эди.
Live
Барчаси8 нафар хитойлик Байкал кўлига чўкиб кетди
22 Февраль