Қорабоғ можароси авж олгандан бери Озарбайжон ва Арманистон ТИВ раҳбарлари илк бор учрашди 

Олам

image

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ)нинг Қорабоғ муаммоси бўйича Минск гуруҳи ҳамраислари Игорь Ховаев (Россия), Стефан Висконти (Франция), Эндрю Шофер (АҚШ) Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари 2020 йил ноябрь ойидан буён биринчи марта учрашганини маълум қилди. Ушбу учрашув Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 76-сессияси доирасида бўлиб ўтди

“Ҳамраислар (ЕХҲТ) Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян ва Жейҳун Байрамов билан алоҳида учрашув ўтказди, шунингдек иккала вазирнинг қўшма йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Ҳамраислар Ташқи ишлар вазирларининг 2020 йил ноябрь ойидан бери биринчи учрашувини қўллаб-қувватлайди. Бу икки мамлакатнинг тўғридан-тўғри мулоқот йўли билан тинчлик жараёнини, минтақада хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган қарорининг белгисидир”, дейилади ЙХҲТ сайтида.

Хабарга кўра, ҳамраислар ўз вазифаларига мувофиқ, Тоғли Қорабоғ муаммоси билан боғлиқ қолган ёки ундан келиб чиқадиган барча масалаларни комплекс ҳал этиш бўйича томонлар билан ишлашни давом эттиришга содиқликларини тасдиқлайдилар.

Қайд этиш керакки, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида Қорабоғ можароси ўтмишда қолгани ҳамда Тоғли Қорабоғ, деб номланган маъмурий-ҳудудий бирлик энди йўқлигини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаро 2020 йил 27 сентябрда фаол жанговар ҳаракатлар бошланиши билан кескинлашди. Ўша йилнинг 9 ноябрида Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян имзолаган уч томонлама баёнот можаро зонасида ҳарбий ҳаракатларнинг тўлиқ тўхташига имкон яратди. Озарбайжон ва Арманистон томонлари эгаллаб олган позицияларида тўхташди, бир қатор ҳудудлар Баку назорати остига ўтди, Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг