Қора денгизда 45 йиллик газ захиралари бор – Бинали Йилдирим

Олам 7720
image

Туркия томонидан Қора денгизда топилган газ захиралари 45 йил давомида жаҳон истеъмолини қоплай олади. Бу ҳақда “CNN Турк” Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияси раисининг ўринбосари, мамлакат собиқ Бош вазири Бинали Йилдиримга таяниб, маълум қилди.

“Қора денгизнинг табиий газдаги заҳиралари ҳозирда 540 миллиард куб метрга баҳоланмоқда. Бу ҳали бошланиши, давоми ҳам бўлади. Қора денгиз 45 йил давомида дунёнинг газга бўлган эҳтиёжини қоплашга қодир”, деган собиқ Бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат Қора денгиздан янги йирик газ конини топганини, унда 135 млрд куб метр газ борлигини айтган эди.

Шунингдек, Туркия етакчиси Қора денгизда аниқланган жами табиий газ захрилари миқдори 540 миллиард куб метрга етганини қўшимча қилганди.

Эрдўғанга кўра, денгиздаги табиий газни қуруқликка олиб чиқиш уч босқичда амалга оширилилади. Биринчи босқичда денгиз тубида газ қазиб олиш тизимлари жойлаштирилади, иккинчи босқичда газ қуруқликда қайта ишланади ва фойдаланишга тайёрланади. Сўнгги, учинчи босқичда денгиздаги тизим ва қуруқликдаги объектлар ўртасида боғловчи қувурлар ўтказилади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 432
Рейтинг: 2.9
t
×