Қор кўчкиси юз берганда нима қилиш керак?

Фойдали

image

Ўзбекистонда баҳор мавсуми келиши билан қиш давомида тоғларга ёғган қорлар кунлар исиши билан эрий бошлайди. Натижада баландликлардаги қор қатламлари бўшашиб, кўчкилар юз бериши кўпайиб, фалокатлар сони ҳам ортади. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қор кўчкиси юз берганда қандай ҳаракатланиш кераклиги бўйича тавсияларни бериб ўтди.

Қор кўчкиси – бу тоғлар, тепаликлар ва бошқа баланд жойлардан қор уюмларининг шиддат билан, тобора тез суръатларда пастга силжиш жараёнидир.

Қор кўчкилари пайдо бўлишининг асосий сабаблари тоғ ёнбағирларида катта миқдорда қор тўпланиб қолиши, қор қатламининг ичида таркибли боғланишларнинг бўшашиб қолиши ёки жамлама ҳаракат таъсирларидан иборат.

Қор кўчкиси доимий қор қопламига эга бўлган барча тоғли ҳудудларда юз бериши мумкин. Қор кўчкиси катта ҳажмдаги қор массаси бўлиб, у 20-30 м/с тезликда ҳаракат қилади. У 25-30 м ўлчамдаги, 20 см қалинликдаги кичкина кўчкидан пайдо бўлиши мумкин. 150 м.куб ҳажмдаги кўчкининг оғирлиги 20 дан 30.гача етади.

Қор кўчкиларидан ҳимоя қилишга доир огоҳлантириувчи чора-тадбирлар

Ҳозирги вақтда кўчкилар бўйича тадқиқот ишлари асосан гидрометеоролигия хизматлари томонидан олиб борилмоқда. Қор кўчкиларини кузатиш станцияларининг энг муҳим аҳамияти кўчки юзага келиши хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда турли даврлар бўйича статистик маълумотларни йиғишдан иборат. Уларнинг вазифалари доирасига метеорологик кузатишлар, қорнинг қалинлиги, зичлиги ва физик- кимёвий хусусиятларини мунтазам ўлчаб ва аниқлаб туриш ҳам рўй берган кўчкиларни қайд қилиш каби амаллар киради. Бундай станцияларда қорни лабораторияда ўрганиш, танлаб олинган йўналишлардаги кўчкиларни таърифлаб бериш ишлари олиб борилади, маҳаллий белгилар ва метеорологик кўрсаткичлар билан локал боғлиқликлар асосида кўчкилар рўй бериши юзасидан хулосалар чиқарилади, тахминлар қилинади.

Қор кўчкисининг уч тури бўлади:

•    Янги ёққан қордан (қор ёғиши вақтида ёки ундан кейин ҳосил бўлади).
•    Қор қоплами қатламининг бузилиши билан боғлиқ.
•    Қор кўчкилари сел оқимлари, кўчки, ўпирилиш, сув тошқинларига олиб келади.

Ўзбекистоннинг 20 фоизга яқин ҳудуди тоғли ҳудудлардан ташкил топган. Қор кўчкилари айнан мана шу ҳудудларимиз учун хос бўлган табиат ҳодисасидир. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Жиззах вилоятининг Зомин, Фориш, Самарқанд вилоятининг Булунғур, Тойлоқ, Ургут, Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё, Олтинсой, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Деҳқонобод, Яккабоғ, Наманган вилоятининг Поп, Чуст, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари ичида Тошкент ва Наманган вилоятларида содир бўладиган қор кўчкилари асосан аҳоли ҳаракатланадиган жойларга тўғри келади.

Қор кўчкиси юз берганда қандай ҳаракатларни амалга ошириш кераклиги бўйича муҳим тавсиялар

Қор кўчкисига дуч келиб қолсангиз куйидаги муҳофаза чоралари сизга яқиндан ёрдам беради:

•    Қор кўчкиси яқинлашиб қолган бўлса, аввало, горизонталь ҳолатни эгаллаб, қор юзасида қолишга ҳаракат қилинг.
•    Тиззаларингизни қоринга тортиб, кафтларингиз билан юзингизни қор массасидан муҳофаза қилишга ҳаракат қилинг. Бу ҳолат оғиз ва бурнингиз қор билан тўлиб қолмаслигига ва юзингиз олдида ҳаво бўшлиғи бўлишига ёрдам беради.
•    Агар қор анча масофадаги баландликда кўчишни бошлаган бўлса, юришни тезлаштириб ёки югуриб, кўчки тушаётган йўлдан хавфсизроқ жойга ўтиб олиш ёки тепаликнинг бўртиб чиққан жинси ортига, шу жойларда учраган бирон чуқурликка беркиниб олиш керак.

Қор кўчкиси тугугандан кейин қилинадиган ҳаракатлар

•    Қор остидан мустақил ёки қутқарувчилар ёрдамида чиқиб олиб, баданингизни кўздан кечиринг ва ўзингизга ёрдам беринг.
•    Кўчки тўхтагандан сўнг юзингиз ва кўкрагингиз олдини кенгайтиришга ҳаракат қилинг. Сўнгра юқори томон қаэрдаю, пастки томон қаэрдалигини аниқлаб олиш зарур.
•    Бунинг учун сўлагингизни кўлингизга олиб уни оқизиб кўринг. Сўлак пастлик қаэрда эканлигини кўрсатади ва сиз қарама-қарши томонга ҳаракат қилишингиз керак бўлади.
•    Энг яқин атрофда жойлашган аҳоли яшаш пунктига етиб бориб, рўй берган воқеа тўғрисида маҳаллий маъмуриятга хабар беринг. Ўзингизни соғлом ҳис қилган тақдирда ҳам, барибир тиббиёт пунктига ёки шифокорга мурожаат этинг.


Мақола муаллифи

Теглар

қор кўчкиси ФВВ

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг