Қор қоплони Қирғизистоннинг миллий рамзи сифатида тан олинди

Олам

image

Қор қоплони Қирғизистоннинг миллий рамзи сифатида расман тан олинди. Тегишли фармон бугун, 30 декабрь куни мамлакат Президенти Садир Жапаров томонидан имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, қор қоплони Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган ва 12 та давлатда ноёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остида турган тур мақомига эга.

“Қор қоплони нафақат табиий бойлик ва маданий фаровонлик рамзи, балки дунё ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаган тоғ экотизимининг барқарорлиги ва соғлиғининг кўрсаткичидир. Ёввойи табиатдан қор қоплонларининг йўқолиши нозик экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келади. Бу эса турфа ҳайвонот турлари ва одамларга зарарлидир”, дейилади хабарда.

Президент Матбуот хизмати қадимги қирғиз халқи маданиятида қор қоплони буюклик, олижаноблик, жасорат, мардлик ва чидамлиликни ифодалаганини қўшимча қилган.

Жапаров қарори билан Вазирлар Маҳкамасига “Қирғизистон Республикасида қор қоплонининг миллий рамзи мақомини тан олиш” ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўришни топширди.

Шунингдек, ҳукуматга миллий рамзни оммалаштириш, логотип қўллаш вариантларини ишлаб чиқиш, рамздан миллий ва халқаро миқёсда фойдаланиш йўналишларини белгилаш ҳамда миллий рамзнинг ғоявий мазмунини белгилаш бўйича топшириқ берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон қор қоплони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made