Қонли ёшлар, ваҳимага тўлган юракчалар. Болаларнинг фарёдини ким тинглайди?
Олам
−
11 Ноябрь 2023
6741ҲАМАС-Исроил қуролли тўқнашувлари натижасида бутун дунё кўз ўнгида минглаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Энг ачинарлиси уларнинг катта қисмини болалар ташкил қилади.
Жумладан, ЖССТ раҳбари берган маълумотларга кўра, Ғазо секторида шу кунга қадар 10 минг 800 дан ортиқ одам ўлдирилган. Уларнинг деярли 70 фоизи аёллар ва болалардир. Бу секторда ҳар 10 дақиқада ўртача битта бола ҳалок бўлишини англатади.
Шунингдек, шу вақтга қадар Исроилнинг ҳужумлари оқибатида Ғазода 26 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Россия элчихонасининг хабар беришича, можаро авж олган пайтда 20 нафар россиялик ҳалок бўлган, икки нафари гаровга олинган, етти нафари эса бедарак йўқолган.
Уруш ҳар икки томондан ҳам тинч аҳоли вакилларини ўз домига тортмоқда. Жумладан, маҳаллий ҳокимият берган маълумотларга кўра, Исроилда 1 минг 400 дан ортиқ одам, шу жумладан 300 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Шунингдек, турли манбаларга кўра, 150 га яқин исроиллик ҲАМАС томонидан асирда бўлиши мумкин. Ҳаракатнинг ўзи Ғазо секторида 200-250 га яқин маҳбус борлигини маълум қилган.
Save the Сhildren халқаро хайрия ташкилотининг маълум қилишича, Ғазо секторида уч ҳафталик уруш давомида ҳалок бўлган болалар сони 3 минг 195 нафарни ташкил қилган. Шундан 33 нафар бола Ғарбий Соҳилда ўлдирилган. Исроилда эса 29 нафар бола ҳалок бўлган.
Бу 2019-2022 йиллар оралиғида бир йил ичида бутун дунё бўйлаб 20 дан ортиқ мамлакатлардаги урушларда ҳалок бўлган болалар сонидан ҳам кўп. Ушбу рақамлар Ғазода мингга яқин бола бедарак йўқолганлиги сабабли кўпайиши кутилмоқда.
Ғазода шу вақтга қадар вафот этган болаларнинг кўрсаткичи эса 6 минг 360 кишига етди. Ғарбий Соҳилдаги жароҳатланганларнинг умумий кўрсаткичи – 180 та, Исроилда эса 74 тага етган.
БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги шифохоналарнинг учдан бир қисми электр қуввати йўқлиги ва Исроил томонидан тўлиқ блокадага олингани сабабли ишламаяпти. “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти ярадор болаларнинг оёқ-қўлларини "наркоз" қилмасдан кесишига тўғри келаётганини билдирган.
Шифохоналардаги ҳолатлар гуманитар ёрдамларнинг киритилмаётгани ва ресурсларнинг етишмаётгани сабаб оғирлашаётгани етмагандек, Исроил мудофаа кучларига тегишли танклар кеча, 10 ноябрь куни Ғазо секторидаги Ал-Рантиси болалар касалхонасини ҳам қуршаб олди.
Натижада реанимация бўлимидаги болаларни тиббиёт муассасасидан эвакуация қилишга тўғри келган. Шифохона директорининг айтишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари касалхонага туташ ҳудудга зарба бериши оқибатида олти киши ҳалок бўлган, кўплаб беморлар оғир жароҳатланган.
Бутун дунё етакчилари ва машҳурлар ҳар икки томондан сулҳ тузишни сўрамоқда. Уруш тугамас экан, икки давлат аҳолиси, шу жумладан болаларнинг ўлими ҳам ортиб боравериши айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь