Қодировнинг ўрнига Кремль кимни тайёрлаяпти?

Олам

image

Украина Бош разведка бошқармасининг хабар беришича, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров сурункали касалликларининг кучайиши туфайли ҳозирда оғир аҳволда. Журналист Муҳаммад Ториев “Freedom” нашрига берган интервьюсида Қодировдан кейин унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодларни маълум қилди

“Кремль Рамзан Қодировнинг ўрнини ким эгаллашини ҳал қилмагунича, чеченлар етакчиси комада қолади. Чеченистон раҳбарининг Москвада даволанаётгани, аҳволи оғирлиги тасдиқланган тақдирда ҳам, Кремль буни ошкор қилишни истамаслиги мумкин”, дейди журналист.

Шунингдек, журналист Қодировнинг ўрнига эгаллаши мумкин бўлган уч нафар номзодни ҳам санаб ўтган. 

“Умуман олганда бир-биридан ёмонроқ фақат учта номзод бор. Булар Чеченистон Давлат Думаси депутати Адам Делимханов, чечен парламенти раиси Муҳаммад Довудов ҳамда Чеченистон бош вазирининг хавфсизлик блоки бўйича ўринбосари ва Ахмат отрядининг қўмондони Абузайд Висмуродовлар. Бу асосий номзодлар, бироқ Кремль қандай “совға” тайёрлаб қўйганини олдиндан айтиш қийин”, дейди Ториев.

Унинг таъкидлашича, Чеченистонда ҳеч ким янги тайинланган раҳбарга қарши чиқолмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков брифинг чоғида журналистларнинг Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ҳақидаги саволларига: “Бизда маълумот йўқ. Кремль унинг соғлиғи ҳақида маълумотнома бермайди”, дея жавоб берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Рамзан Қодиров Чеченистон Адам Делимханов Муҳаммад Довудов Абузайд Висмуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг