Қодировнинг Instagram аккаунти яна блокланди

Олам

image

Facebook яна АҚШнинг санкциялари сабабли Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг Инстаграм-даги аккаунтини блоклади. Бу ҳақда компания вакили маълум қилди.

"Америка компанияси сифатида биз АҚШ санкциялари тўғрисидаги қонунлар доирасида ҳаракат қиламиз ва қонуний мажбуриятларимизни бажариш бўйича доимий чораларни кўрамиз. Бу ҳолда биз илгари худди шунга ўхшаш аккаунтларда қилганимиз каби, санкциялар остида бўлган шахснинг ҳисобларини ўчириб ташладик", дейди вакил.

Аввалроқ, 2017 йил декабрь ойида ҳам Қодировнинг Instagram ва Facebook саҳифалари блокланган. Кейин Фаcебоок-да Қодировнинг АҚШ санкциялари рўйхатига киритилганлиги сабабли унинг ҳисобларини ўчириб ташлаганликлари ҳақида хабар берган эди.

Маълумот учун, Instagram ижтимоий тармоғи Facebook компаниясига тегишли ҳисобланади. Ушбу компаниянинг бош офиси АҚШда жойлашган бўлиб, мамлакатнинг қонун қоидаларига бўйсунишга мажбур.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Instagram

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг