Қодиров ўтган йили қанча даромад қилди?

Олам 9026
image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 2021 йилда 26,5 миллион рублдан ортиқ даромад қилди. Бу 2020 йилга нисбатан 14 баравар кам. Бу ҳақда вилоят раҳбари ва ҳукумати расмий сайтида эълон қилинган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган.

Декларацияга кўра, Рамзан Қодиров 2344,3 квадрат метрдан иборат турар-жой биноси, 28 361 кв метр ва 3 668 кв меьрдан иборат иккита ер участкасига эгалик қилади. Ҳужжатда қайд этилганидек, Чеченистон раҳбари, унинг рафиқаси ва 11 нафар вояга етмаган болалари 300 квадрат метрлик турар-жой биносидан фойдаланмоқда. Қодировнинг шахсий транспорти ҳамон йўқ.

Чеченистон раҳбарининг рафиқаси 2021 йилда 1,5 миллион рублдан кўпроқ маош олган. 2020 йилда Қодировнинг даромади 381 миллион рублни, рафиқасиники эса 1,5 миллион рублни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путиннинг 2021 йилдаги даромади 10 миллион 202 минг 616 рублни ташкил қилган. Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса ўтган йилда 14,5 миллион рубль ишлаб топган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 354
Рейтинг: 2.9
t
×