Путин 2021 йилда қанча пул топгани очиқланди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путиннинг 2021 йилдаги даромади 10 миллион 202 минг 616 рублни ташкил қилди. Бу Кремль сайтида эълон қилинган Путиннинг даромадлари, харажатлари ва мулки тўғрисидаги декларациясида айтилади.

Ҳужжатга кўра, Путиннинг 2021 йилдаги даромади аввлги йилга нисбатан 207,9 минг рублга кўпайган. Чунки 2020 йилда Путиннинг даромади 9 миллион 994 минг рублни ташкил қилган. 

Президентнинг 2017 йилдаги даромади рекорд даражада қолмоқда. Ўша йилда унинг даромади 18,7 миллион рублга тенг бўлган. 

Президентнинг декларациядаги мулклари рўйхати ўзгармади. Унинг 77 квадрат метрлик квартираси ва 18 квадрат метрлик гаражи, иккита ГАЗ М21 автомобили, Нива автомобили ва Скиф тиркамаси бор.

Давлат раҳбарининг 153,7 квадрат метрлик квартираси ҳам мавжуд бўлиб, унда 18квадрат метрлик гараж майдони бор. Бу объеэктларнинг барчаси Россияда жойлашган.

Маълумот учун, 2019 йилда Путиннинг даромади 9,72 миллион рублни, 2018 йилда деярли 8,65 миллион рублни, 2016 йилда тахминан 8,86 миллион рублни, 2015 йилда деярли 8,9 миллион рублни ташкил қилган. 

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисидаги маълумотларни давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Президент қарори 2009 йилда имзоланган эди. Ўшандан бери давлат раҳбари, Бош вазир, вазирлар, Кремль маъмурияти ходимлари, Президентнинг туманлардаги вакиллари, Давлат думаси депутатлари ва Федерация Кенгаши аъзоларининг мулкий аҳволи ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар солиқ органлари ва расмий интернет порталларида эълон қилинади.

2013 йилда мансабдор шахслар ва депутатларни нафақат даромадлари, балки катта харажатлари ҳақида ҳам ҳисобот беришга мажбурловчи қонун кучга кирди. Олий мансабдор давлат хизматчилари ҳар йили 1 апрелга қадар ўз даромадлари, шунингдек, турмуш ўртоқлар ва вояга этмаган болаларининг даромадлари тўғрисидаги декларацияларни тақдим этишлари шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг