Қодиров Украина шаҳарларини йўқ қилишга чақирди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия ўз ҳудудларини ўққа тутишига “заиф жавоб” бераётганидан норозилигини билдирди.

“Биз Украина ҳудудида “махсус ҳарбий операция” ўтказяпмиз, деб айтардик, лекин уруш аллақачон бизнинг ҳудудимизда давом этмоқда. Ва менинг фикримча, агар сизга қизиқ бўлса, мен бундан жуда норозиман”, дейди Қодиров.

Қодировнинг сўзларига кўра, Россия ҳудудининг ўққа тутилишига жавобан Украина шаҳарлари “ердан йўқ қилиниши” керак.

“Биз аллақачон ҳарбий ҳолат эълон қилганмиз. Лекин улар [украиналиклар] уялмаяпти, отяпти. Биз шундай жавоб беряпмиз, назаримда, заиф жавоб беряпмиз. Агар снаряд биз томонга, минтақамизга учиб келган бўлса, биз шаҳарларни қириб ташлашимиз керак. Узоқ уфқ кўриниши учун. Бизнинг йўналишга отишни ўйлашлари ҳам мумкин эмаслигини тушунишлари учун”, дейди Қодиров.

Қодировнинг фикрича, “шаҳарларни йўқ қилишга” қарор қилиб, Ғарбнинг бунга жавоби ҳақида қайғурмаслик керак.

Қодиров Россия ерлари деб қайси ҳудудларни назарда тутаётганига аниқлик киритмаган. У Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларини қайтариб олишга бўлган уринишларни ҳам рус ерларига ҳужум деб баҳолаган бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

505

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг