Қодиров Путин бўйича маддоҳона таклиф билдирди

Олам 12971
image

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров маҳаллий ҳокимият вакиллари билан мажлисда Россия Федерациясининг амалдаги Президенти Владимир Путинни умрбодга мамлакат раҳбари қилиш таклифини билдирди.

“Мен ҳар доим айтаман: биз Владимир Путинни умрбодка Президент қилиб сайлашимиз керак. Бугун ким унинг ўрнини тўлдира олади? Дунё миқёсида бундай лидер йўқ”, деди Қодиров.

У шунингдек, Конституцияга киритилаётган ҳар қандай ўзгартириш “давлат позицияси мустаҳкамланиши”га даҳлдор эканини, шунинг учун, ҳар бир россиялик овоз беришда иштирок этиши кераклигини таъкидлади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Қодировнинг таклифисиз ҳам Путин РФ президентлигига қайта сайланиш учун ўзига замин ҳозирляпти. Бунинг учун мамлакат бош қомусига ўзгартириш киритиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, РФ Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича Умумроссия овоз бериши 25 июнб куни бошланган. Ҳозирда Москва ва Новосибирскда онлайн овоз бериш жараёни кетяпти. 1 июль куни бутун мамлакат бўйлаб овоз бериш ўтказилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 560
Рейтинг: 2.9
t
×