Қобулдаги Россия элчихонаси олдидаги портлаш ташкилотчилари маълум бўлди

Олам

image

ИШИД манбалари Россиянинг Қобулдаги элчихонаси яқинида теракт содир этган худкушнинг суратини чоп этди. Гуруҳ икки россиялик дипломатнинг ўлимига сабаб бўлган портлашда иштирок этганини даъво қилмоқда. ИШИД баёнотидан “Reuters” иқтибос келтирган.

Террорчилик гуруҳи баёнотида айтилишича, уларнинг жангариси элчихона яқинида “россиялик ходимлар иштирок этган мажлисда худкуш камарини портлатган”.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябр куни Россиянинг Қобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кираверишда номаълум жангари портловчи мосламани ишга туширди. Оқибатда олти киши, жумладан, икки нафар россиялик дипломат ва тўрт нафар “Толибон” аъзоси ҳалок бўлди, ўн киши яраланди. “Толибон” хавфсизлик кучлари элчихона хавфсизлигини таъминлаш учун жиддийроқ чоралар кўришга, шунингдек, айбдорларни жазолашга ваъда берди.

Кремлда Қобулдаги элчихона ходимларининг ўлими теракт сифатида баҳоланди. “Толибон” ҳокимият тепасига келгач, Кремль россиялик дипломатлар учун барча хавфсизлик кафолатларини бажараётганига ишонтирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қобул портлаш

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг