Қобулдаги масжид яқинида портлаш юз берди. Қурбонлар бор
Олам
−
03 Октябрь 2021
8736Бугун, 3 октябрь куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги “Идга” масжиди яқинида портлаг содир бўлди. Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар сони ҳозирча 12 кишига етди. Бу ҳақда РИА новости “Толибон” ҳаракатидаги манбаларига таяниб хабар берди.
Маълум бўлишича, вафот этганлардан ташқари яна 32 киши яраланган. Қурбон ва жабрланувчилар сони ортиши мумкин.
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Кари Саид Хости портлашни уюштиришда гумонланган укиши ҳибсга олинганини эълон қилган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, портлаш вақтида масжидда Афғонистон муваққат ҳукуматида маданият ва ахборот хизмати бўйича вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Забиҳулла Мужоҳиднинг онаси вафоти муносабати билан жаноза намози ўқилаётган бўлган.
Ҳозирча мамлакатдаги ҳеч бир қуролли гуруҳ портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь