Қобулда элчихона яқинида содир этилган теракт ташкилотчиси йўқ қилинди

Олам

image

Қобулда ўлдирилган жангарилардан бири 2022 йилда Афғонистон пойтахтида дипломатик ваколатхоналарга қарши терактлар уюштиришни режалаштирган юқори мартабали ИШИД зобити бўлгани аниқланди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳидга таяниб, ТАСС хабар берди.

“Ўлдирилганлар орасида ИШИДнинг “Хуросон” гуруҳи аъзоси, Қобулдаги сўнгги ҳужумларга, жумладан, дипломатик ваколатхоналар ва масжидларга қарши уюштирилган ҳужумларни бошқарган разведка ва операциялар бўлими бошлиғи ҳам бор”, дейди Толибон вакили.

Қайд этилишича, Афғонистон хавфсизлик кучлари пойтахтда ИШИД террорчилик гуруҳининг икки жангарисини йўқ қилган, яна бирини қўлга олган. Рейд Қобул шимоли-ғарбидаги Хайрхон ҳудудида амалга оширилган. Жангарилардан пулемётлар, портловчи моддалар ва катта миқдордаги ўқ-дорилар мусодара қилинган.

Маълумот учун, 2022 йил сентябрь ойида Россиянинг Қобулдаги элчихонасининг консуллик бўлимига кириш жойи яқинида портловчи мослама ишга туширилиб, дипломатик миссиянинг икки ходими ҳалок бўлган. Декабрь ойида эса Покистон элчихонасига ҳам ҳужум уюштирилган. Террорчилар дипломатик миссия раҳбари Убайд Низомонийга суиқасд уюштиришга уринган. Оқибатда элчихона қўриқчиси жароҳатланган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қобул теракт элчихона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг