Қобулда аёллар Байденга қарши намойиш ўтказди
Олам
−
29 Декабрь 2021
8607Бугун, 29 декабрь куни Қобулда ўнлаб аёллар АҚШнинг Афғонистондаги давлат захираларини музлатиб қўйганига қарши намойиш ўтказди. Бу ҳақда Афғонистоннинг “TOLOnews” телеканали хабар берган.
Таъкидланишича, намойишчиларнинг плакатларида Қўшма Штатлар Президенти Жо Байденга қаратилган маблағларни муздан чиқаришга чақириқлар бўлган.
Маълумот ўрнида, “Толибон” ҳаракати АҚШ баҳорда Афғонистондан ўз Қуролли Кучларини олиб чиқиш тўғрисидаги қарорини эълон қилганидан сўнг Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операция бошлади. 15 август куни “Толибон” жангсиз Қобулга кирди ва 7 сентябрда қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.
“Толибон” томонидан олиб борилаётган чораларга қарамай, Афғонистондаги иқтисодий вазият ўта оғирлигича қолмоқда. БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда 22,8 миллион афғон (мамлакатнинг бутун аҳолиси тахминан 39 миллион киши) доимий равишда тўйиб овқатланмайди, 8,7 миллион киши эса очликдан азият чекмоқда. Бу, асосан, толиблар Афғонистон давлат захираларининг атиги 0,1 фоизидан (9,4 миллиард доллар) фойдаланиш имкониятига эга эканлиги билан боғлиқ, чунки уларнинг катта қисми Қўшма Штатлар томонидан музлатилган.
“Толибон” раҳбарияти бир неча бор Вашингтонга маблағларни муздан чиқариш талаби билан мурожаат қилган, аммо АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг Афғонистонга молиявий ёрдам кўрсатиш ва активларни муздан чиқариш тўғрисидаги қарорлари “Толибон”нинг кейинги қадамлари асосида амалга оширилишини таъкидлаган.
LiveБарчаси