Қизларни фоҳишалик учун Туркияга жўнатаётган “Лейла” ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент халқаро аэропортида ўзбекистонлик қизларни юқори маошли иш баҳонасида Туркияга олиб кетмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида С. исмли аёл ижтимоий тармоқлар орқали танишган бошқа бир аёлнинг ишончига кириб, унга хорижда катта даромадли иш ваъда қилган ҳолда Туркияга олиб кетаётган вақтида ИИББ тезкор-қидирув хизмати томонидан қўлга олинган.

Унинг буюмлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда С.нинг ёнидан хорижга чиқиш паспорти, Тошкент-Истанбул йўналишидаги рейсга авиачипталар ҳамда уяли телефон аппаратлари топилган ва улар ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Аниқланишича, ўзини “Лейла” деб таништирган аёл Ўзбекистонда яшаб турган қизларни Туркия давлатига фоҳишаликка чақириб, у ерда ишлашга таклиф қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикасидаги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида Интерпол каналлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинганди. Ушбу аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда қилиб, уларни Туркияга олиб борган. У ерда қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик Тошкент халқаро аэропорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг