Қизларга таҳдид қилган имом-хатиб ишдан олиниши билан бирга қамалди
Жамият
−
30 Январь 2023
36763Аввалроқ, Тошкет вилояти Тошкент туманидаги “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, имом-хатиб 3 суткага қамалгани ҳам айтилмоқда. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ички назорат комиссияси имом-хатибнинг ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизларга таҳдид қилгани ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган аудиоёзувлар тарқалган ортидан уни лавозимидан озод қилган.
Шунингдек, имом-хатиб Авазхўжа Баҳромов маъмурий жазо сифатида 3 суткага қамалган.
LiveБарчаси