Қизлар мактабга рўмолда борса бўладими? Вазир жавоб берди
Жамият
−
27 Июль 2022
23766Ўзбекистондаги мактабларда қизларга рўмолни бошнинг орқаси билан ўрашига рухсат берилади. Бу ҳақда бугун, 26 июль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
“Миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари маън этилмайди”, деди Саидов.
Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.
Маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.
LiveБарчаси