“Қизил иблислар” кучга тўла Погбани “қари” Роналдуга алмаштирмоқчи

Спорт 5404
image

Аввалроқ Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

“Tuttosport” хабарига кўра, Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячи Поль Погбани 36 ёшли португалияликка алмаштиришга уруниб кўриши мумкин.

Хабар қилинишича, агар форвард кетишни истаса, “туринликлар”  ҳужумчини ушлаб турмайди.

Қизиғи шундаки, Роналду аввал МЮ клубида, Погба эса Юведа ўйнаган.

Роналду 2003–2009 йиллар мобайнида манкунияликлар сафида тўп суриб, инглиз клуби билан 9 та совринга эга чиққан. Улар ичида учта Англия Премьер-лигаси ва битта Европа Чемпионлар Лигаси бош соврини бор.

Франциялик яримҳимоячи эса 2012-2016 йиллар оралиғида “туринликлар” сафида 124 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 264
Рейтинг: 2.9
t
×