“Қизчалар ухлаб ётишган”. Чилонзордаги боғча болаларига қилинган тегажоғлик бўйича қўшимча маълумот берилди
3-саҳифа
−
04 Май 2023
25457Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги боғча тарбияланувчиларининг 15 ёшли бола томонидан тегажоғлик қилингани бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 2 май куни 4 нафар фуқаро Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Улар фарзандлари (6 ёшли қизлар) Чилонзор туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ухлаб ётган вақтида, вояга етмаган 15 ёшли Х.Ш. болаларнинг танасини турли қисмларини қўли билан ушлаб, уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир қилганлигини маълум қилган ва Х.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
“Жиноят иши доирасида барча ҳолатлар батафсил ўрганилиб, зарурий тергов ҳаракатлари ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 230-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудирасининг 11-синф ўғли 4 нафар қизчага турли хил тегажоғликлар қилгани ҳақида дастлабки маълумот берилган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15