Қишлоқ хўжалиги учун “қарз” олувчиларга “ёрдам” пули ажратилади

Жамият

image

Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит олувчининг лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия тижорат банки ва лизинг ташкилоти томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пункти миқдорида ажратилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган. 

“Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги низомга киритилаётган ўзгартиришлар қуйидагича:

Низомнинг 1-боби 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“Қарз олувчининг лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия тижорат банки ва лизинг ташкилоти томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пункти миқдорида ажратилади.

Бунда, лизинг ёки кредит шартномаси ҳайдов тракторлари учун 5 — 7 йил муддатга, чопиқ, транспорт, боғдорчилик тракторлари, уч ва ундан ортиқ корпусли айланма омочлар ҳамда кўп вазифали пневматик ва механик сеялкалар учун 3 — 5 йил муддатга расмийлаштирилган бўлиши лозим.

Кредит ёки лизинга олувчиларнинг сўровига асосан мазкур бандда кўрсатилган тўлов муддатлари қисқартирилиши мумкин".

Низомнинг 2-боби 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“Қишлоқ хўжалиги техникаси бюджет маблағлари, давлат кафолати билан олинган халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг кредитлари ҳисобига имтиёзли шартларда харид қилинганда ёки давлат томонидан бошқа субсидия шартлари қўлланилганда субсидия ажратиш рад этилади".

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қарз Қишшлоқ хўжалиги

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг