Қиш ғамини ёзда е. Хитой асосий газ етказиб берувчиси билан келишиб олди
Олам 08 Июнь 10:17
13747
-
Хитой Туркманистон билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири, Давлат кенгаши аъзоси Ван И Нур-Султонда Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашувда маълум қилди. Унинг баёноти Хитой Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинди.
“Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик Хитой-Туркманистон стратегик ҳамкорлигининг муҳим таркибий қисмидир”, дея таъкидлаган Ван И.
ХХР Ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, халқаро вазият қандай ўзгаришидан қатъи назар, Хитойнинг икки томон ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган дастлабки нияти ўзгаришсиз қолмоқда.
“Хитойнинг Туркманистонни муҳим энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкори сифатидаги позицияси ўзгармасдир. Биз Туркманистон томони билан ҳамкорликни бутун занжир бўйлаб кенгайтиришга, ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга тайёрмиз”, дейди у.
8 июнь куни “Марказий Осиё – Хитой” форматида Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Унда Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари иштирок этади.
ХХР Бош божхона бошқармаси маълумотларига кўра, Туркманистон Пекинга табиий газ қувурлари етказиб берувчи асосий давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 2021 йилда Хитой бу давлатдан 6,79 миллиард долларлик 24 миллион тонна газ импорт қилган. Таъминот бўйича Россия иккинчи ўринда туради. Шунингдек, Қозоғистон (1,11 миллиард долларга 4,59 миллион тонна), Ўзбекистон (798,98 миллион долларга 3,25 миллион тонна) ва Мьянма (1,41 млрд долларга 3,04 млн тонна) ҳам Хитойни газ билан таъминлаб туради.