Қирол Чарльз III нинг тож кийиш маросими Байденсиз ўтадиган бўлди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Британия Қироли Чарльз III нинг жорий йилнинг 6 май кунига белгиланган тож кийиш маросимига бормайди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

Қайд этилишича, бунга Президентнинг ёши билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган. Жо Байден ўрнига унинг рафиқаси, Биринчи хоним Жилл Байден Буюк Британияга бориши мумкин.

Манбага кўра, хорижий саёҳатлар Америка Президентидан жуда кўп энергия талаб қилади. 

“Улар асосий нарсаларга риоя қилишга ҳаракат қилмоқдалар, қисқа вақт ичида Атлантикани иккинчи марта кесиб ўтиш ҳақида кўп ўйлаш керак”, дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, Жо Байден жорий йилнинг 11 апрель куни Бирлашган Қироллик таркибига кирувчи Шимолий Ирландия пойтахти Бельфастга бориши режалаштирилган. У Бельфаст келишуви имзоланганининг 25 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади. Ўша ерда қирол Чарльз III билан ҳам учрашиши тахмин қилинмоқда. Шундан сўнг, асли келиб чиқиши ирландиялик бўлган Байден апрель ойининг ўрталарида Ирландия Республикаси пойтахти Дублинга боради.

Маълумот учун, Буюк Британиянинг олдинги монархи қиролича Елизавета II нинг 1953 йилда бўлиб ўтган тож кийиш маросимида ҳам АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дуайт Эйзенхауер қатнашмаган. Унинг ўрнига Лондонга АҚШ армиясининг собиқ бошлиғи Жорж Маршалл ва Калифорния губернатори Эрл Уоррен каби юқори мартабали кишилардан иборат делегация юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия Байден Чарльз III тож кийиш маросими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг