Қирғизистоннинг Эрондаги элчихонаси ўз фаолиятини тўхтатди
Олам
−
10:49 2715 1 дақиқа
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасининг фаолияти вақтинча тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Оpen.kg” хабар берди.
Қайд этилишича, вазирлик ҳозирда Эронда бўлиб турган Қирғизистон фуқароларига ҳушёр бўлиш, шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш, гавжум ва потенциал хавфли жойлардан узоқ юриш ҳамда маҳаллий ҳокимият талабларига амал қилиш қатъий тавсия этилган.
Шунингдек, вазирлик ҳар доим шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни ўзлари билан олиб юриш ва расмий янгиликларни кузатиб бориш муҳимлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, вазирлик фуқароларига вақтинча Эронга сафар қилишдан тийилишни тавсия этган.
Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда ёки консуллик ёрдами зарур бўлса, фуқаролар дарҳол Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаментига ёки Қирғизистоннинг қўшни давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиши сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Эрондан барча дипломатик ходимларини олиб чиққан эди.
Live
Барчаси