Қирғизистоннинг 7 миллионинчи фуқароси туғилди. Жапаров унга нима совға қилди?

Олам

image

Қирғизистонда республиканинг етти миллионинчи фуқароси туғилди. Бу ҳақда бугун, 19 октябрь куни Республика Миллий статистика қўмитаси хабар берди. 

Қирғизистоннинг етти миллионинчи фуқароси 19 октябрь куни соат 2:10 да Боткен вилоятининг Қизил-Қия шаҳрида туғилган ўғил бола бўлди. 

Президент Садир Жапаров чақалоқнинг ота-онасини телефон орқали табриклаб, болага мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилади. 

Давлат раҳбари етти миллионинчи фуқаро ўз халқининг муносиб фарзанди бўлиб вояга етишига, нафақат оиласига, балки бутун маамлакатга янада фаровонлик олиб келишига умид билдирди. 

Боланинг онаси табрик учун миннатдорлик билдириб, давлат раҳбаридан янги туғилган фарзандига исм қўйишни сўради. Президент Садир Жапаров болага “тараққиёт ва фаровонлик тимсоли” бўлган Жакшилик (Яхшилик) исмини қўйишни таклиф қилди. 

Қирғизистоннинг 7 миллионинчи фуқаросининг депозит ҳисобварағига давлат ҳисобидан 1 миллион сом, тақрибан 12156,69 АҚШ доллари ўтказилади. Бола ушбу пулдан вояга етганидан кейин фойдаланиши мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

1187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг