Қирғизистонни мағлуб этган Ўзбекистон FIFA рейтингида юқориладими?
Спорт
−
22 Март
59492026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи 7-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва FIFA рейтингида 57-ўринга кўтарилиб олди.
Мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон FIFA рейтингида 7.31 баллни қўлга киритди ва ўз ҳисобидаги очколар сонини 1432 тага етказиб олди. Ўзбекистон ўтган ойдагидан 1 поғона юқорилашга муваффақ бўлди.
Осиё жамоалари ўртасида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-ўринга кўтарилиб олди.
Осиё қитъаси жамоаларининг FIFA рейтингидаги ўрни.
1. (15) Япония-1658.04
2. (17) Эрон-1642.17
3. (23) Жанубий Корея-1579.37
4. (26) Австралия-1548.39
5.(47) Қатар-1475.39
6. (57) Ўзбекистон-1432
7. (58) Ироқ-1430.95
8. (59) Саудия Арабистони-1416.42
9. (63) Иордания-1383.99
10. (66) БАА-1375.07.
LiveБарчаси