Қирғизистонликларга Исроил ва Ливанга бормаслик тавсия қилинди
Олам
−
25 Июнь
2638Қирғизистон ҳукумати республика фуқароларига Ливан ва Исроилга бормасликни тавсия қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ расмий сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.
“Исроил-Ливан чегарасида вазият кескинлашгани муносабати билан вазирлик Қирғизистон Республикаси фуқароларига ушбу давлатларга саёҳат қилишдан бош тортишни тавсия қилади”, дейилади хабарда.
Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Ливандаги қирғизистонликларга “вазият барқарорлашгунча ўз хавфсизлик чораларини кучайтиришни” тавсия қилди.
Вазирликнинг эслатишича, фавқулодда алоқалар учун Қирғизистоннинг Қувайт ва Туркиядаги элчихоналарида ишонч телефонлари мавжуд бўлиб, улар орқали Қирғизистон фуқаролари “керак бўлса, ёрдам ёки маслаҳат сўрашлари мумкин”.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил ўз ҳарбийларининг бир қисмини шимолга – “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан зарбалар алмашинадиган Ливан билан чегарага “мудофаа мақсадида” ўтказишини маълум қилганди.
LiveБарчаси