Қирғизистонлик депутат ҳукуматни контрабандага қаршилик кўрсатмаётганликда айблади

Олам

image

Қирғизистонда коронавирусга қарши кураш олиб борилаётган бир пайтда контрабандачилар Тожикистон, Қозоғистон ва Россиядан озиқ-овқат маҳсулотларини ноқонуний етказиб бериш орқали, ҳатто чегараларда қаттиқ назорат остида бўлган карантин шароитида ҳам катта миқдордаги пул ишлашмоқда. Бу ҳақда депутат Жанар Ақаев парламент йиғилишида айтиб ўтди.

Халқ депутатининг сўзларига кўра, яқинда Лайлак қишлоқ кенгаши депутати қўшни Тожикистондан Қирғизистонга озиқ-овқат маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтиш йўллари ҳақида видеофилм намойиш этган.

“Ҳукумат буни тўхтата оладими? Контрабандани бас қилинг, миллионлар бюджетга тушади”, дейди депутат Бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаровга.

Шунингдек, депутат Ақаев ҳукуматни иссиқхона хўжаликлари билан боғлиқ бизнеснинг пасайишида айблади.

“Темир Сариев даврида, у Бош вазир бўлган пайтда иссиқхоналар кучли ривожлана бошлаган эди. Энди эса иссиқхоналар нобуд бўлди. Ташқаридан озиқ-овқат бизда тўлиб кетди“, дейди парламент вакили.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ҳозирда қатъий чекловлар ўрнатилган. Уларни юмшатиш бўйича ҳукумат тез кунда қарор қабул қилиши кутилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Депутат

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг