Қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбек мураббийи тақдирланди

Спорт

image

Париждаги Олимпиада ўйинларида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов “Чингиз Айтматов” медали билан тақдирланди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар берди.

 “Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми” халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассол Молдокматованинг маълум қилишича, ўзбекистонлик мураббийни инсонийлик, бағрикенглик ва халқ дипломатиясининг юксак савияси учун мукофотлаш тўғрисидаги қарор 5 август куни қабул қилинган.

“Акмалга инсонийлиги ҳамда биродарлик муносабати учун раҳмат. Биз буни қадрлаймиз, ҳурмат қиламиз ва қойил қоламиз. Қирғизистонга келишингизни интиқлик билан кутамиз. Сиз барча мақтов ва мукофотларга лойиқсиз”, дейди у.

Маълумот учун, Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида 4 августга ўтар кечаси қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли америкалик Ҳарвей Жаҳмалга қарши чорак финал жангини ўтказиб, ярим финалга чиққанди. Жанг давомида унга Ўзбекистон делегациясидан борган мураббий Акмал Ҳасанов секундантлик қилган.

Мунарбекнинг шахсий мураббийи Беганас Султанбаев эса жангни экран орқали томоша қилган. Мураббий Султанбаев аккредитация муаммолари сабаб Парижга бора олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон бокс секундант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг