Қирғизистондан Ўзбекистонга чорва ва картошка етказиб бериш бошланди
World
−
07 December 2019 12361 1 minute
Қирғизистондан Ўзбекистонга чорва моллари ва картошка етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда “Kabar” хабар берди.
Қирғизистоннинг Ўзбекстондаги элчихонасининг фаол ҳамкорлигида келишувга асосан йирик ва майда шоҳли чорва моллари етказиб бериш бошланган. Умумий суммаси 1,2 млн АҚШ доллари бўлган чорва моллари “Достук-автодорожный” назорат-ўтказиш пункти орқали етказиб бериляпти.
Бундан ташқари, келишувга асосан Ўзбекистонга умумий суммаси 1 млн АҚШ долларига тенг бўлган картошка еткази бериш ҳам бошланган. Яқин вақтларда олма экспорти ҳам бошланади.
Live
All