Қирғизистондан Ўзбекистонга 2 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддасини олиб кирганлар ушланди

Local

image

Қирғизистон ҳудудидан Ўзбекистонга олиб кирилган 2 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси ушланган.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 45 ёшли И.Ғ. Наманган шаҳрида яшовчи 46 ёшли Б.Н. дан 2 кг 162 гр бўлган опий гиёҳванд моддасини сотиб олаётган вақтда ушланди.

Аниқланишича, Б.Н. Низомбоев мазкур гиёҳванд моддани Қирғизистондаги “Женис” исмли таниши орқали контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Author

Rate Count

28

Rating

3

Rate this article

Share with your friends