Қирғизистондаги масжидларни коронавирусга қарши дезинфекциялаш бошланди

Олам

image

Қирғизистондаги масжидларда коронавируснинг олдини олиш мақсадида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. 

Кеча, 11 март куни Бишкекдаги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари Марказий масжидида дезинфекция ишларини олиб бордилар. 

Дезинфекция тадбирлари икки марта пойтахтдаги барча 68 та масжидда ўтказилади.

Бундан аввал республика мусулмонлар идораси масжидларда фуқаролар орасида коронавирусга қарши профилактик чоралар ҳақида тушунтириш ишларини олиб борилиши тўғрисида топшириқ берганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 мартидан бошлаб Тожикистондаги масжидларда ҳам коронавирусга қарши чоралар кўрилиб, Душанбедаги масжидлар ибодатчилар учун ёпилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг