Қирғизистонда зилзила содир бўлди

Олам

−

image

Бугун, 10 февраль куни Қирғизистон ҳудудида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Маълум бўлишича, зилзила Тошкент вақти билан соат 10:24 да қайд этилган. Зилзила координаталари 41 даража шимолий кенглик, 74,11 даража шарқий узунлик, 15 км чуқурликда содир бўлган. 

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 411 км жанубий-шарқда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида  7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали зилзила юз берди. Ер силкиниши ҳолатлари  қўшни Сурия, Қозоғистон, Афғонистонда ҳам юз берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг